E 171 ТАЪСИРИ ШАРОИТИДАГИ КАЛАМУШЛАР ОШҚОЗОНИ ҲУЖАЙРАЛАРИНИНГ СОЛИШТИРМА МОРФОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Authors

  • Олтибоева М.Ғ. Author
  • Орипов Ф.С Author
  • Халиков Қ.М. Author

Keywords:

Калит сўзлар: Е171, титан диоксиди, каламуш, ошқозон, ошқозон туби, париетал ҳужайралар, асосий ҳужайралар, шиллиқ ҳужайралар, морфометрия, гистология.

Abstract

Аннтация. Озиқ-овқат саноатида оқ ранг берувчи қўшимча сифатида қўлланиладиган Е171 — титан диоксиди (TiO₂)нинг организмга оғиз орқали тушиши ва меъда-ичак тизимига таъсири сўнгги йилларда кенг ўрганилмоқда. Тадқиқот экспериментал каламушларда олиб борилди. Ҳайвонлар шартли равишда  гуруҳларга ажратилди: 1-гуруҳ — назорат гуруҳи, 2-гуруҳ — Е171 таъсирига учратилган тажриба гуруҳи. Морфологик жиҳатдан Е171 таъсирида безлар орасидаги бириктирувчи тўқима компонентларининг нисбий кўпайиши, айрим без эпителиал ҳужайраларида дистрофик хусусиятдаги ўзгаришлар ва ҳужайралар зичлигининг пасайиши қайд этилди. Олинган намунавий натижалар Е 171 таъсирида ошқозон безларининг турли функционал ҳужайраларида морфометрик кўрсаткичлар ўзгариши мумкинлигини кўрсатади.

References

Published

2026-09-25