АНОНИМ МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ

Authors

  • Зoкирoв Шерзoд Илхoм ўғли Author

Keywords:

Калит сўзлар: мурожаат, аноним мурожаат, аноним хабар, коррупция, коррупцияга қарши курашиш, хабар берувчи шахс, махфийлик, ҳуқуқий ҳимоя, дастлабки ахборот, қайта алоқа, электрон платформа, процессуал кафолатлар.

Abstract

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимида аноним мурожаатлар билан ишлашнинг айрим ҳуқуқий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинган. Аноним мурожаат, махфий хабар ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш тушунчаларининг ўзаро фарқлари очиб берилган. Ўзбекистонда коррупция ҳақида хабар берувчи шахсларни ҳимоя қилишнинг амалдаги механизмлари ҳамда аноним мурожаатларни кўриб чиқишга доир чекловлар ўрганилган. АҚШ, Буюк Британия, Италия, Жанубий Корея ва Европа Иттифоқи тажрибаси асосида аноним хабарларни қабул қилиш, қайта алоқа ўрнатиш ва текшириш механизмлари қиёсий таҳлил қилинган. Шунингдек, аноним хабарларни дастлабки ахборот манбаи сифатида баҳолаш, уларни мустақил текшириш, махсус электрон платформа ва махфий идентификация кодини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

References

Published

2026-09-28