ЛАМБДА-ЦИГАЛОТРИН ТАЪСИРИДА ҲОМИЛАДОРЛИК ДАВРИДА КАЛАМУШЛАР СУТ БЕЗИНИНГ ТУЗИЛМАВИЙ ҚАЙТА ҚУРИЛИШИ

Authors

  • Хамидова Фарида Муиновна Author
  • Ўроқов Ғайрат Мардикулович Author

Keywords:

Калит сўзлар: сут бези, ҳомиладорлик, ламбда-цигалотрин, пиретроидлар, экотоксикант, морфология, морфометрия, каламушлар.

Abstract

Тадқиқот жинсий етук, тана вазни 120–130 г бўлган урғочи зотсиз каламушларда ўтказилди. Тажриба гуруҳида ҳомиладорликнинг 5-кунида сут безининг асосий морфометрик кўрсаткичларида назоратга нисбатан статистик аҳамиятли фарқ кузатилмади (p>0,05). 14-кунга келиб без эпителийсининг баландлиги 11,8±0,9 мкм, эпителий улуши 24,7±1,8%, сут йўллари диаметри 48,6±4,2 мкм, паренхима-строма нисбати эса 0,45±0,04 ни ташкил этди (p<0,05). Ламбда-цигалотринни ҳомиладорлик даврида сурункали перорал юбориш каламушлар сут безида морфологик ва морфометрик ўзгаришларни келтириб чиқариши билан боғлиқ.

References

Published

2026-11-11