ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИДА БАЖАРИЛГАН ИШЛАР ҲАЖМИНИ СУНЪИЙ ОШИРИБ КЎРСАТИШ ҲОЛАТЛАРИНИ АНИҚЛАШ УСУЛЛАРИ
Keywords:
қурилиш объекти, бажарилган ишлар ҳажми, сунъий ошириб кўрсатиш, назорат ўлчови, лойиҳа-смета ҳужжатлари, бажарилган ишлар далолатномаси, қурилиш-техник экспертизаси, рақамли таҳлил, қоидабузарликлар.Abstract
Мазкур мақолада қурилиш объектларида бажарилган ишлар
ҳажмини сунъий ошириб кўрсатиш ҳолатларини аниқлаш усуллари
таҳлил
қилинган.
Бунда
лойиҳа-смета
ҳужжатлари,
пудрат
шартномалари, бажарилган ишлар далолатномалари, ҳисоб-фактуралар
ва объектда амалда бажарилган ишлар ўртасидаги маълумотларни ўзаро
солиштириш, назорат ўлчовини ўтказиш, қурилиш-техник экспертизаси
имкониятларидан фойдаланиш ҳамда рақамли хавф таҳлилини қўллаш
масалалари ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистондаги амалиёт ва суд
ҳужжатлари асосида бажарилмаган ишлар ҳажмини ҳисобот
ҳужжатларига киритиш ҳолатлари таҳлил қилиниб, хорижий тажриба
билан қиёсий ўрганилган. Тадқиқот натижасида қурилиш ишлари
ҳажмининг ҳаққонийлигини текшириш ва сунъий ошириш ҳолатларини
эрта аниқлашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.