ҲАДИС ИЛМИГА ОИД АСАРЛАР ТАСНИФИ ВА НУХБАТУЛ ФИКАР ҲАМДА НУЗҲАТУН НАЗАР АСАРЛАРИНИНГ ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
Keywords:
ҳадис илми, ҳадис асарлари, тасниф, ҳадис истилоҳлари, Ибн Ҳажар Асқалоний, Нузҳатун назар, Нухбатул фикар, илмий услуб, ҳадис методологияси.Abstract
Мазкур мақолада ҳадис илмига оид асарларнинг шаклланиши, таснифи ва илмий тараққиёти, шунингдек, Ибн Ҳажар Асқалонийнинг “Нухбатул фикар” ҳамда “Нузҳатун назар фи тавзиҳи Нухбатил фикар” асарларининг илмий-услубий хусусиятлари тадқиқ этилади. Ҳадис илмига оид манбаларнинг турли йўналишлар бўйича таснифланиши, уларнинг ҳадисларни ривоят қилиш, тадвин этиш, ровийлар ҳолатини ўрганиш ва ҳадисларнинг қабул қилинишига доир мезонларни ишлаб чиқишдаги ўрни ёритилади. Шунингдек, “Нузҳатун назар” асарининг “Нухбатул фикар”да баён этилган ҳадис истилоҳларини шарҳлаш, уларни тизимлаштириш ва ўзаро мантиқий боғлиқликда таҳлил қилишдаги ўзига хос жиҳатлари очиб берилади. Тадқиқотда муаллифнинг ихчам баён, истилоҳларни аниқ таърифлаш, умумий қоидалардан хусусий масалаларга ўтиш, мисоллар орқали тушунтириш ҳамда ҳадис илмининг назарий ва амалий жиҳатларини уйғунлаштириш усулларига алоҳида эътибор қаратилади. Мақолада мазкур асарнинг ҳадис истилоҳларини ўрганишдаги илмий аҳамияти ва ҳадисшунослик таълимидаги ўрни асосланади