СТАТИНЛАР: ЮРАК-ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШДАГИ ЯРИМ АСР ТАЖРИБАСИ ВА КЛИНИК ДАЛИЛЛАРИ

Authors

  • Тураев Шоймардон Author

Keywords:

Калит сўзлар: статинлар, юрак-қон томир профилактикаси, дислипидемия, атеросклероз, статинга тоқатсизлик, липидни пасайтирувчи терапия.

Abstract


          Сўнгги қирқ йил давомида статинлар юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда асосий терапевтик восита сифатида шаклланиб, табиий бирикмалардан юқори самарали учинчи авлод препаратларигача эволюция қилди. Бироқ сақланиб қолаётган қолдиқ липид хавфи, статинларга тоқатсизлик ҳолатлари ҳамда липид даражасини янада чуқурроқ камайтириш эҳтиёжи гиполипидемик терапиянинг тўртинчи авлод препаратлари ривожланишига олиб келди. Ушбу маколада замонавий гиполипидемик терапия ландшафти таҳлил қилинади. Бунда яхшиланган фармакологик хусусиятларга эга статинлар ҳамда турли таъсир механизмларига эга янги препарат синфлари кўриб чиқилади. Питавастатин қулай фармакокинетик профили, дори ўзаро таъсирларининг минималлиги ва углевод алмашинувига нейтрал таъсири билан ажралиб туради. Бемпедой кислотаси АТФ-цитрат-лиазани ингибирлаш орқали ЛПЗЛП (LDL-C) даражасини самарали камайтиради ҳамда миотоксикликсиз таъсир кўрсатади, шунингдек статинларга тоқатсиз беморларда юрак-қон томир ҳодисаларини камайтириши билан аҳамиятлидир.

References

Published

2026-06-08