УРАЛ ҚИЗИЛМИЯСИ (GLYCYRRHIZA URALENSIS FISCH) ЎСИМЛИГИ УРУҒЛАРИНИНГ ДАЛА ШАРОИТИДАГИ УНУВЧАНЛИГИГА БИОСТИМУЛЯТОРЛАР ҚЎЛЛАШНИНГ ТАЪСИРИ

Authors

  • Сапарова Апуза Каримбаевна Author
  • Тажетдинов Наурузбай Дарибаевич Author

Keywords:

Калит сўзлар. Урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch), уруғ, скарификация, минерал ўғитлар, азот, фосфор, калий, стимулятор, Фитовак, Тандем, лаборотория, униб чиқиш қуввати, унувчанлик.

Abstract

Аннотация. Мақолада урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги уруғларини экиш олдидан пўстлоғи бузилиб (скарификация қилиниб), 36 соат мобайнида илиқ сувда ивитиш ҳамда биостимуляторлар билан ишлов берилган уруғларини турли минерал ўғитлар меъёрлари фонида экишнинг уруғларни дала шароитидаги унувчанлигига таъсирига оид маълумотлар келтирилган бўлиб, Тандем стимулятори билан урал қизилмияси (Glycyrrhiza uralensis Fisch) ўсимлиги уруғларига экиш олдидан 400 мл/т меъёрда ишлов берилганда юқори натижалар минерал ўғитларнинг N150 P200 K120 кг/га меъёри қўлланилган фонда кузатилиб, дала шароитидаги унувчанлик 79,9-80,7 % ни ташкил этган ва назорат вариантига нисбатан 10,1-10,9 % га юқори бўлганлиги аниқланган.

References

Published

2026-07-10