РЕПРОДУКТИВ ЁШДАГИ АЁЛЛАРДА ЮПҚА ЭНДОМЕТРИЙНИНГ КЛИНИК-АНАМНЕСТИК ВА КОМОРБИД ПРЕДИКТОРЛАРИ
Abstract
Долзарблиги. Юпқа эндометрий репродуктив тиббиётнинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, бепуштлик, такрорий имплантация муваффақиятсизлиги ва ҳомиладорликнинг эрта муддатларда йўқотилишига олиб келувчи асосий омиллардан ҳисобланади [1,5]. Эндометрийнинг рецептивлик қобилияти пасайиши натижасида имплантация жараёни издан чиқади, бу эса табиий ҳомиладорлик ва ёрдамчи репродуктив технологиялар самарадорлигининг пасайишига сабаб бўлади [3]. Юпқа эндометрий шаклланиши кўп омилли жараён бўлиб, унинг ривожланишида акушерлик-гинекологик анамнез, сурункали яллиғланиш касалликлари, инфекцион омиллар, эндокрин бузилишлар ҳамда турли соматик ва коморбид касалликлар муҳим ўрин тутади [2,4]. Ушбу омилларни комплекс баҳолаш юқори хавф гуруҳидаги беморларни эрта аниқлаш, профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва репродуктив натижаларни яхшилаш учун муҳим аҳамиятга эга.