АЁЛЛАРГА, ОЛТМИШ ЁШДАН ОШГАН ЭРКАКЛАРГА ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН ЖИНОИЙ ЖАЗОНИ ТАЙИНЛАШНИНГ УМУМИЙ АСОСЛАРИ ВА ТУРЛАРИ

Authors

  • Бекназов Шаҳриёр Бобур ўғли Author

Abstract

Бугунги кунда халқаро майдонда жиноятчиликка қарши курашиш глобал аҳамият касб этиб бормоқда. Бу борада аёлларнинг жиноий фаолликда роли ва иштирокини ҳар жихатдан камайтиришга алоҳида мазмун ва долзарблик берилмоқда. Жаҳон ҳамжамияти, аёллар жиноятчилиги кўлами бутун башарият учун таҳдид қилишини англаб, жиноий ва пенитенциар қонунчиликни ислоҳ этишнинг замонавий халқаро стандартлари ва умумий йўналишларини ишлаб чиқишда глобал кучларни бирлаштиришга интилмоқда. Хусусан, 2010 йилда БМТ Бош Ассамблеяси Маҳкума аёллар билан муомала қилиш ва ҳуқуқбузар аёллар учун жазо чораларига доир қоидаларни (Бангкок қоидалари) маъқуллади.[1] Бунинг барчаси, пенитенциар муассасалар фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, аёллар жиноятчилиги олдини олиш бўйича самарали чоралар ва механизмларни ишлаб чиқишни назарий ва амалий жихатдан таъминлаш, шу жумладан, маҳкума аёлларнинг пенитенциар тизим шароитида адаптация (мослашуви) жараёнларини ўрганиш долзарблигидан дарак беради.


 

References

Published

2026-08-10