ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА РЕСУРСЛАРНИ ОҚИЛОНА ЖОЙЛАШТИРИШДА ФОИЗ СТАВКАЛАРИ ЎСИШ СУРЪАТЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

Authors

  • Саримов Шахбозали Соатали ўғли Author

Abstract

Тижорат банки ресурс базаси барқарорлигининг муҳим шарти – жалб қилинган маблағлар қиймати ва уларни жойлаштиришдан олинадиган даромадлилик ўртасидаги мутаносибликни сақлашдир. Ресурс базаси ҳажм жиҳатидан ўсиб борса-да, жалб қилиш қиймати жойлаштириш даромадлилигидан тезроқ ошса, банкнинг соф фоизли маржаси қисқаради, ички капитал ҳосил қилиш имконияти пасаяди ва пировардида ресурс базасининг ўзини мустаҳкамлаш манбаи заифлашади. Айниқса, Марказий банк асосий ставкаси ўзгарган ва депозитлар учун рақобат кучайган даврларда банклар кўпинча фоиз ставкаларини депозитлар бўйича тезкор, кредитлар бўйича эса кечикиш билан ўзгартиради.

References

Published

2026-10-10