ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ РЕСУРС БАЗАСИ БАРҚАРОРЛИГИНИ ЭРТА ОГОҲЛАНТИРИШ ТИЗИМИ ВА ФИЛИАЛЛАР ДЕПОЗИТ САЛОҲИЯТИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Abstract
Тижорат банклари ресурс базаси барқарорлигини таъминлашда муаммони у пруденциал меъёр бузилиши кўринишида намоён бўлгунга қадар аниқлаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Амалиётда банклар ликвидлилик ва капитал етарлилиги кўрсаткичларини асосан Марказий банк белгилаган минимал меъёрларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан назорат қилади. Бундай ёндашувда кўрсаткич меъёрга яқинлашгунга қадар бошқарув чоралари кўрилмайди ва банкда тузатувчи ҳаракатлар учун вақт қолмайди. Базель қўмитасининг ликвидлилик рискини бошқариш тамойилларида ҳам рисклар ўсишини олдиндан аниқлашга имкон берувчи эрта огоҳлантириш индикаторларидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланган [3].
References
Downloads
Published
2026-10-10