ОҲАКТОШ БИЛАН ТОЗАЛАНГАН ЭКСТРАКЦИОН ФОСФАТ КИСЛОТА АСОСИДА МАРКАЗИЙ ҚИЗИЛҚУМ ФОСФОРИТЛАРИДАН ОДДИЙ ФОСФОРЛИ ЎҒИТ ОЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ ТАДҚИҚИ
Abstract
Табиий фосфат хомашёсини кислотали қайта ишлаш жараёнида, улар таркибидаги фторли бирикмалар тизимнинг газ, суюқ (экстракцион фосфат кислота – ЭФК) ва қаттиқ (чиқинди фосфогипс) фазалари орасида динамик тақсимланади. Хусусан, фосфат хомашёсини (апатит ва фосфорит концентратларини) дигидратли усулда парчалаш орқали фосфат кислота олиш технологиясида, дастлабки фторнинг қарийб 80-85 фоизи бевосита кислота фазасига ўтади ҳамда кейинги технологик босқичларда тайёр фосфорли ўғитлар таркибига киради. Бу эса олинган маҳсулотларнинг сифатини ошириш ва экологик хавфсизликни таъминлаш учун ЭФК таркибидаги фторни самарали боғлаш ёки тозалаш тизимларини ишлаб чиқишни тақозо этади.[1, 2].
References
Downloads
Published
2026-10-10