ГИПЕРОКСИЯ ТАЪСИРИДА ОШҚОЗОН ОСТИ БЕЗИ ЭНДОКРИН АППАРАТИНИНГ МОРФОФУНКЦИОНАЛ ЎЗГАРИШЛАРИ

Authors

  • Умарова Нилуфар Муҳаммаддавудовна Author

Abstract

Кириш. Ошқозон ости безининг эндокрин аппарати организмда глюкоза гомеостазини сақлаш ва метаболик жараёнларни мувофиқлаштиришда муҳим вазифани бажаради. Лангерганс оролчалари таркибидаги β-ҳужайралар инсулин, α-ҳужайралар глюкагон, δ-ҳужайралар эса соматостатин ишлаб чиқаришда иштирок этади. Эндокрин ҳужайраларнинг морфологик бутунлиги ва секретор фаолияти қон билан таъминланиш, маҳаллий ҳужайралараро сигналлар ҳамда тўқима микро муҳитига боғлиқ. Оролчаларнинг капилляр тармоғи гормонларни қонга самарали чиқариш билан бирга эндокрин ҳужайралар фаолиятини қўллаб-қувватлайди [1].

References

Published

2026-10-12