МАРКАЗИЙ ОСИЁ МУЛЬТИПЛИКАЦИЯ САНЪАТИДА МИЛЛИЙ ОБРАЗЛАРНИНГ БАДИИЙ ТАЛҚИНИ
Keywords:
Калит сўзлар: анимация, мультипликация, миллий образ, миллийлик, миллий идентификация, визуал образ, персонаж дизайни, фольклор, миллий эстетика, ранг, композиция, бадиий талқин.Abstract
Аннотация.
Мазкур тезисда Марказий Осиё мультипликация санъатида миллий образларнинг шаклланиши ва уларнинг бадиий талқин хусусиятлари таҳлил қилинади. Миллий образнинг анимацион асарда персонажнинг ташқи қиёфаси, кийими ва орнаменти билангина эмас, балки унинг ҳаракат пластикаси, ранг ечими, композицион муҳити, миллий предметлар, меъморий белгилар ва фольклор манбалари билан ўзаро боғлиқ ҳолда шаклланиши асослаб берилади. Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатлари анимациясида миллий маданий мероснинг замонавий экран тилига мослаштирилишига алоҳида эътибор қаратилади. Тадқиқот натижасида миллий образ анимацияда тайёр этнографик белгилар йиғиндиси эмас, балки ижодкорнинг миллий-маданий материални қайта англаши натижасида юзага келадиган яхлит бадиий тизим экани таъкидланади.