ЭНДОПРОТЕЗНИ ФИКСАЦИЯ ҚИЛИШ УСУЛИГА БОҒЛИҚ ҲОЛДА ҚИСИЛГАН ЧУРРАЛАРНИ ПРОТЕЗЛИ ПЛАСТИКА ҚИЛИНГАНДАН КЕЙИНГИ СУРУНКАЛИ ОПЕРАЦИЯДАН КЕЙИНГИ ОҒРИҚ

Authors

  • Алишер Сафарбоевич Умаров Author

Abstract

Резюме. Олдинги қорин девори қисилган чурралари бўйича операция қилинган ва 6 ойдан 48 ойгача муддатда кузатилган 133 беморда сурункали операциядан кейинги оғриқ (3 ойдан ортиқ давом этадиган) частотаси ўрганилди. Эндопротезсиз беморларда сурункали оғриқ 77 тадан 1 тасида (1,3%) аниқланди, протезли пластикадан кейин эса 56 тадан 10 тасида (17,9%; p<0,001). Энг юқори оғриқ частотаси эндопротезни чок билан маҳкамлашда қайд этилди – 22 тадан 6 тасида (27,3%), такерлар билан маҳкамлашда у 12,0% ни, комбинациялашган маҳкамлашда эса 12,5% ни ташкил этди. Дифференциал тактикада рецидивлар ва ёпишув касаллиги частотасининг камайишига қарамай, гуруҳлар ўртасида сурункали оғриқ частотасида фарқ кузатилмади (8,2% ва 8,3%). Уни профилактика қилиш захираси – тўқималарга кирувчи фиксаторлар сонини минималлаштириш ва уларни «оғриқ учбурчаги» зонасига ўрнатишдан воз кечишдир.

References

Published

2026-10-08