БУЙРАК КИСТАЛАРИ БИЛАН ОПЕРАЦИЯ ХАВФИ ЮҚОРИ БЎЛГАН БЕМОРЛАРДА МАҲАЛЛИЙ АНЕСТЕЗИЯ ОСТИДА ПЕРКУТАН СКЛЕРОЗЛАШ
Abstract
Резюме. Анъанавий тактикада буйрак кисталари бўйича барча аралашувлар эндотрахеал наркоз остида бажарилиши талаб қилинган, операция хавфи юқори бўлган беморларга эса даволаш таклиф этилмаган. 132 беморни даволаш натижалари таҳлил қилинди (қиёслаш гурухи n=57, асосий гурух n=75). Асосий гурухда 38 (50,7%) беморга маҳаллий анестезия остида перкутан склерозлаш бажарилди, шу жумладан ASA III бўлган иккала беморга ҳам; улардан 16 таси (42,1%) 60 ёш ва ундан катта эди. Аралашув давомийлиги 41,9±8,5 дақиқани, 1-куни оғриқ - 2,5±1,2 баллни, койка-кун - 3,6 ни ташкил этди; 1 (2,6%) беморда асорат қайд этилди (Clavien–Dindo II). 6 (18,8%) беморда рецидив аниқланди, уларнинг барчасига маҳаллий анестезия остида қайта пункция бажарилди. Усул умумий наркоз мақсадга мувофиқ бўлмаган беморларга ёрдам кўрсатиш имконини беради.