СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИ ЖОРИЙ ЭТИШ СЦЕНАРИЙЛАРИ БЎЙИЧА САНОАТ КОРХОНАЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ 2030 ЙИЛГАЧА ПРОГНОЗЛАШ ВА ЙЎЛ ХАРИТАСИ

Authors

  • Шакирова Фароғат Болтаевна Author

Keywords:

Калит сўзлар: сунъий интеллект, сценарийли прогноз, таннарх сиғими, J-эгри чизиқ, декомпозиция, йўл харитаси, қарор дарвозаси, саноат корхоналари, темир йўл транспорти.

Abstract

Аннотация. Мақолада сунъий интеллект (СИ) харажатларни 20 фоизга қисқартириш мақсадига эришишнинг зарурий, аммо етарли бўлмаган шарти экани «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мисолида асосланган. Инерцион, мўътадил ва жадал сценарийлар бўйича 2030 йилгача прогноз модели тузилди. Мўътадил сценарийда таннарх сиғими 80,9 фоиздан 71,0 фоизгача пасаяди ва асосий фаолиятдан фойда 5,35 трлн сўмга етади, жадал сценарийда бу кўрсаткичлар 64,3 фоиз ва 9,88 трлн сўмни ташкил этади. Декомпозиция натижасида жадал сценарийдаги 13,8 фоиз пунктлик пасайишнинг атиги 4,2 фоиз пункти СИ ҳиссасига тўғри келиши аниқланди. Тўрт босқичли йўл харитаси 2026–2030 йилларда 290 млрд сўм инвестицияни талаб этади ва тежамни қайта инвестициялаш орқали 2029 йилдан ўзини ўзи молиялаштиради.

References

Published

2026-10-29