АНТИФОСФОЛИПИД СИНДРОМИДА ПЛАЦЕНТАЦИЯ БУЗИЛИШЛАРИНИНГ ПАТОМОРФОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Keywords:
антифосфолипид синдроми, плацентация, йўлдош, трофобласт, хорион ворсинкалари, микроангиопатия, плацентар етишмовчилик, патоморфология.Abstract
Антифосфолипид синдроми (АФС) репродуктив ёшдаги
аёлларда такрорий ҳомила тушиши ва бошқа акушерлик асоратларининг
муҳим сабабларидан бири ҳисобланади [1,3]. Ушбу синдромда
антифосфолипид антитаналар таъсирида эндотелиал дисфункция,
гиперкоагуляция
ва
микроциркуляция бузилиши ривожланиб,
плацентация жараёни издан чиқади. Бу ҳолат трофобласт инвазиясининг
етарли даражада кечмаслиги, бачадон спирал артерияларининг нотўлиқ
ремоделланиши ҳамда плацентар етишмовчилик ривожланишига олиб
келади [2]. Натижада ҳомила ва она ўртасидаги модда алмашинуви
бузилиб, ҳомиладорликнинг эрта муддатларида репродуктив йўқотишлар
хавфи ортади.
References
Downloads
Published
2026-07-17
Issue
Section
Articles