СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ АСОСИДА САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ЗАРУРЛИГИ
Keywords:
сунъий интеллект, иқтисодий самарадорлик, саноат корхонаси, темир йўл транспорти, СИ зарурати индекси, транзит, харажатлар, рақамли трансформация.Abstract
Мақолада
саноат
корхоналари
иқтисодий
самарадорлигини сунъий интеллект (СИ) асосида ошириш заруратини
белгиловчи ташқи ва ички омиллар тадқиқ этилган. Халқаро тажриба,
миллий стратегия мақсадлари ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ
фаолияти кўрсаткичлари асосида СИ зарурати асосланган. 2018–2024
йилларда тарифлар ўзгармаган ҳолда электр энергияси харажатлари 800
фоизга, иш ҳақи 350 фоизга ошгани, 2025 йилда транзит юклар 15,3 млн
тоннага етгани ва жамоат фойдаланишидаги йўлларнинг атиги 40,1 фоизи
электрлаштирилгани аниқланди. Муаллиф томонидан бизнес-жараёнлар
бўйича СИ зарурати индексини ҳисоблаш методикаси таклиф этилган.
Унга кўра, поездлар ҳаракатини бошқариш (4,60) ва локомотивларга
предиктив техник хизмат кўрсатиш (4,40) энг устувор йўналишлар
ҳисобланади.