ZrO₂–BN–CNT ТЎЛДИРУВЧИЛАРИ БИЛАН МОДИФИКАЦИЯЛАНГАН УЛЬТРА ЮҚОРИ МОЛЕКУЛЯР ПОЛИЭТИЛЕН НАНОКОМПОЗИТИ ТАРКИБИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ

Authors

  • Мадаминов Нодирбек Зафарбек ўғли Author

Keywords:

Уруғчилик, пахта тозалаш ва дон қайта ишлаш корхоналари ускуналарининг ишқаланиш узеллари кучли абразив таъсир остида ишлайди: чигит қобиғи, минерал аралашмалар ва майда қаттиқ заррачалар металл деталларнинг тезкор емирилишига, ускуна тўхташлари ва таъмирлаш харажатларининг ортишига олиб келади. Ультра юқори молекуляр полиэтилен (UHMWPE) кичик ишқаланиш коэффициенти (0,08–0,12), юқори зарбий қовушқоқлиги ва абразив емирилишга чидамлилиги билан ажралиб турувчи триботехник полимер ҳисобланади, аммо соф ҳолда унинг иссиқлик барқарорлиги ва юк кўтариш қобилияти чекланган [1].

Abstract

Тезисда ZrO₂, BN ва CNT тўлдирувчилари 
концентрацияларининг ультра юқори молекуляр полиэтилен (UHMWPE) 
нанокомпозити триботехник хоссаларига биргаликдаги таъсири Бокс
Бенкен режаси ва мақсадга мувофиқлик функцияси ёрдамида баҳоланди. 
ZrO₂ – 1, BN – 4, CNT – 3 масса% таркиби оптимал деб асосланди (D = 
0,87): бунда ишқаланиш коэффициенти 0,24 дан 0,08 гача камаяди, 1,0 
масса% ZrO₂ миқдорида эса абразив емирилишга чидамлилик соф 
матрицага нисбатан 2,3–2,8 марта ошади. 

References

Published

2026-10-29