БАРИАТРИК ЖАРРОҲЛИКДАН КЕЙИНГИ ВИТАМИН ЕТИШМАСЛИГИ ТУФАЙЛИ КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН НЕВРОЛОГИК АСОРАТЛАР
Keywords:
Бариатрик жарроҳлик, семизлик,витамин етишмовчилиги, тиамин танқислиги, витамин Б 12, Вернике энцефалопатияси.Abstract
Мақолада Бариатрик амалиёт утказган беморларда витамин етишмаслиги туфайли келиб чиқадиган невролгик асоратларга оид илмий адабиётлар таҳлил қилинган. Сўнгги йилларда бутун дунёда жумладан Ўзбекистонда семизликни оғир даражаларида бариатрик жаррохлик йўли билан даволаш жуда тез ривожланмокда. Шу билан бирга, операциядан кейинги даврда беморларда витамин етишмовчилиги ривожланиши мумкин. Жарроҳликдан кейин овқатни йетарли даражада истеьмол қилмаслик ва малобсорбция туфайли асосан Б1, Б6, Б12 ва Е витаминлари етишмовчилиги кузатилади, бу эса марказий ва периферик асаб тизимларининг дисфункцияси каби асоратларга олиб келади. Асаб тизимидаги энг оғир ўзгаришлар Б1 витамини етишмовчилигида кузатилади, бу полиневропатия ва оғир Вернике энцефалопатияси билан намоён бўлади. Б12 витамини етишмовчилиги клиник жиҳатдан фуникуляр мийелоз ва полиневропатия сифатида намоён бўлади. Б6 ва витамин Е йетарли даражада қабул қилмаслик полиневропатияга олиб келади. Бариатрик жарроҳлик амалиёти ўтказаётган беморлар сонининг купайиши сабали , ушбу тоифадаги беморларда неврологик асоратлар тўғрисида илмий адабаиётлар таҳлили натижалари келтирилган