ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ГИПЕРОКСИГЕНАЦИЯ ШАРОИТИДА ОШҚОЗОН ОСТИ БЕЗИ МИКРОЦИРКУЛЯТОР ЎЗАНИНИНГ МОРФОЛОГИК ҚАЙТА ҚУРИЛИШИ

Authors

  • Умарова Нилуфар Муҳаммаддавудовна Author

Keywords:

гипероксигенация, ошқозон ости бези, микроциркуляция, эндотелий, морфометрия, оксидатив стресс

Abstract

Кислород терапияси анестезиология, реаниматология ва интенсив терапияда тўқималарнинг кислород билан таъминланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим усуллардан бири ҳисобланади. Бироқ кислороднинг юқори концентрациясида ёки узоқ вақт давомида қўлланилиши гипероксияни юзага келтириши мумкин. Гипероксия фақат кислороднинг ортиқча миқдори билан чекланмай, балки ҳужайраларда реактив кислород шаклларининг ҳосил бўлиши, редокс-мувозанатнинг бузилиши ва тўқима тузилмаларида морфофункционал ўзгаришлар ривожланиши билан ҳам боғлиқ. Замонавий адабиётларда гипероксия таъсирида оксидатив шикастланиш, сигнал йўлларининг ўзгариши ва ҳужайра ўлими механизмлари муҳокама қилинади

Author Biography

  • Умарова Нилуфар Муҳаммаддавудовна

    Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти

References

Published

2026-10-12