СИЙРА ИЛК ИСЛОМ ДАВРИНИНГ АДАБИЙ ЖАНРИ СИФАТИДА

Authors

  • Н.Ҳ.Насруллаев Author

Abstract

Сийра илк ислом даврининг адабий жанри бўлиб, “ҳаёт йўли”, “турмуш тарзи” маъноларини билдириб, сийра “сунна” (одат) сўзи билан маънодошдир. Дастлабки сийра, ибн ал-Муқаффа (102-39/720-56) Эрон подшоҳлари тарихини паҳлавий тилидан “Сийари мулки ажам” (Ажам шоҳи сийралари) номи остида ёзилганлиги манбалардан маълум. Кейинчалик шу йўналишда Авона ибн ал-Ҳаким (ваф.147/764) “Сийрат Муовия ва бани Умаййа” (Муовия ва Бану Умаййа тарихи), имом Насавийнинг “Сийрату султон Жалол ад-Дин Манкбурни”, Софий ар-Раҳмон ал-Муборакфурийнинг “Равзатул анвор фи сийрат ал-Набий ал-Мухтор”, Абон ибн Абдулҳамид ал-Лоҳиқий (ваф.200/815) эса, “Сират Ардашер” ва “Сират Ануширавон” номли асарлар битган. Сийраларни ўзбек халқ оғзаки ижоди намунасидаги “Алпомиш”, “Гўрўғли” каби достонларга қиёслаш мумкин.

References

Published

2026-06-13