МАҲАЛЛА ИНСТИТУТИНИНГ ЎҚУВЧИЛАРДА ХАВФСИЗ РАҚАМЛИ ХУЛҚ-АТВОРНИ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ ПЕДАГОГИК ИМКОНИЯТЛАРИ
Keywords:
Калит сўзлар: маҳалла, ижтимоий институт, рақамли хавфсизлик, рақамли саводхонлик, кибергигиена, профилактика, педагогик шартлар, ўқувчи, оила–мактаб–маҳалла ҳамкорлиги, кибербуллинг.Abstract
Аннотация. Мазкур тезисда маҳалла институтининг Ўзбекистонга хос ижтимоий-тарбиявий институт сифатида 5–9-синф ўқувчиларида хавфсиз рақамли хулқ-атворни шакллантиришдаги педагогик имкониятлари тизимли ёндашув асосида ёритилади. Рақамли муҳитда кибербуллинг, шахсий маълумотларнинг ошкор бўлиши, фишинг ва шубҳали ҳаволалар, интернет-фирибгарлиги ҳамда манипулятив контентлар билан боғлиқ хавфлар ўқувчиларда рақамли саводхонлик, кибергигиена ва танқидий ахборот истеъмоли кўникмаларини мақсадли шакллантиришни тақозо этади. Оила–мактаб–маҳалла ҳамкорлиги доирасида учта педагогик шарт аниқлаштирилади, маҳалла даражасидаги субъектларнинг вазифалари тизимлаштирилади, профилактик-педагогик шакллар таклиф этилади ҳамда хавфсиз рақамли хулқ-атвор шаклланганлигини баҳолаш учун мезон, кўрсаткич ва даражалардан иборат ёндашув ишлаб чиқилади.