СУРУНКАЛИ ХОЛЕЦИСТИТНИ КОМПЛЕКС ДАВОЛАШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЎРНИ

Authors

  • НУРОВА НИГОРА САДИЛЛОЕВНА Author

Keywords:

Доривор ўсимликлардан тайёрланган препаратлар сурункали холециститда яллиғланишга қарши, спазмолитик ва ўт ҳайдовчи таъсир кўрсатиши, шунингдек, ўт пуфагининг қисқариш фаолиятини меъёрлаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Авторефератда

Abstract

Сурункали холецистит гепатобилиар тизимнинг энг кенг тарқалган 
яллиғланиш 
касалликларидан 
бири бўлиб, гастроэнтерологик 
патологиялар таркибида муҳим ўрин эгаллайди. Унинг юқори 
тарқалганлиги, узоқ муддатли ва рецидивланувчи кечиши, сафро 
ажралиши ҳамда ўт пуфагининг мотор-эвакуатор фаолиятининг 
бузилиши, шунингдек, овқат ҳазм қилиш жараёнининг издан чиқиши 
беморлар ҳаёт сифати ва меҳнат қобилиятининг сезиларли пасайишига 
олиб келади. Касалликнинг прогрессияси натижасида билиар панкреатит, 
холангит, ўт тош касаллиги, жигарнинг функционал бузилишлари каби 
асоратларнинг ривожланиши унинг тиббий-ижтимоий аҳамиятини янада 
оширади. Шу жиҳатдан комплекс даволаш таркибига доривор 
ўсимликлар асосидаги воситаларни киритиш истиқболли йўналишлардан 
бири ҳисобланади.

References

Published

2026-07-27