САНОАТ КОРХОНАЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ DEA УСУЛИДА БАҲОЛАШ ВА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ОРҚАЛИ ИЧКИ ЗАХИРАЛАРНИ АНИҚЛАШ («ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» АЖ МИСОЛИДА)
Keywords:
маълумотларни ўраб олиш таҳлили, техник самарадорлик, масштаб самарадорлиги, X-самарасизлик, давлат корхоналари, темир йўл транспорти, сунъий интеллект, ички захиралар.Abstract
Мақолада «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ
самарадорлиги молиявий, операцион ва ресурслардан фойдаланиш
қатламларига ажратилиб баҳоланган ҳамда маълумотларни ўраб олиш
таҳлили (DEA) ёрдамида 20 та йирик давлат корхонаси билан қиёсланган.
2025 йил 9 ойида валюта курси фарқидан олинган даромад соф фойдадан
2,1 баравар ортиқ бўлгани, ялпи рентабеллик эса 2019 йилдаги 34,6
фоиздан 18,2 фоизгача пасайгани аниқланди. DEA натижаларига кўра,
компаниянинг техник самарадорлиги 0,268 ни ташкил этиб, 20 та корхона
орасида 17-ўринга тўғри келади, масштаб самарадорлиги эса 0,999 га
тенг. Бу самарасизлик корхона ҳажми билан эмас, ресурслардан
фойдаланиш усули билан боғлиқлигини кўрсатади. Активлар ва
ходимлар бўйича назарий захира 73,2 фоизга баҳоланди. Захираларни
сунъий интеллект таъсир каналлари бўйича туркумлаш таклиф этилган.