ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ ТАФСИР ВА ТАЪВИЛ БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ

Authors

  • Зафар Фахриддинов Author

Keywords:

Айрим ўринларда Ҳаким Термизий ўзи келтирган фикрларга нисбатан «тафсир» атамасини ҳам қўллаган. Бундай жумлаларга эътибор бериб қаралса, улардан кейин жумлани қувватловчи оят келтирилганига гувоҳ бўлинади. Аммо муайян бир сўзнинг «таъвили» дейилган ўринларда оятдан мисол келтирилмаган. Бу ҳолат Имом Мотуридийнинг тафсир қатъий далилга таяниши, таъвил эса эҳтимоллардан муносиби танлаб олиниши тўғрисидаги қарашига мувофиқ келади. Айни мувофиқлик Ҳаким Термизий «Таҳсил назоир ал-Қуръон»да таъвил ва тафсирнинг фарқини аниқ ажратиб қўллаганини кўрсатади.

Abstract

Ҳаким Термизий «Таҳсил назоир ал-Қуръон» асарини аноним асарга раддия сифатида ёзган бўлиб, раддия берилаётган асардаги сўзларга берилаётган маънони «тафсир қилинган» (مفسرة), муаллифнинг сўзидан иқтибос келтираётганда эса, «сўнгра унинг тафсири бундайлигини топдик» (ثم وجدنا تفسيره) ёки «Аммо унинг тафсиридаги гапига келсак» (أما قوله في تفسيره) қабилидаги жумлаларни ишлатган. Яъни, у номаълум (аноним) асардан иқтибос келтирар экан, ундаги «важҳ» (маъно)лар баён қилинган жумлаларни тафсир, деб атайди. Аммо, ўзи бирор сўзнинг «важҳи»ни яъни маъносини баён қиладиган бўлса, уни «таъвил», деб атайди. Мазкур ҳолатни «аз-зикр», «ал-хавф», «ас-салāт», «катаба», «ал-маърӯф», «ат-тāғӯт», «ба’сā’у ва заррā’у», «ал-хāсирӯн», «ал-иститоат» каби сўзларнинг шарҳида кўриш мумкин.

References

Published

2026-06-21

How to Cite

ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ ТАФСИР ВА ТАЪВИЛ БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ. (2026). ZAMONAVIY TARAQQIYOT VA FAN: 21-ASR YONDASHUVLARI, 8(2), 411-417. https://conferns.com/index.php/ztf/article/view/2123