МАРКАЗИЙ ОСИЁ МАДРАСАЛАРИДА КИТОБАТ ИШЛАРИ ХУСУСИДА

Authors

  • Ҳ. Лутфиллаев Author
  • А.Идиев Author

Keywords:

Бу саволларга жавобни турли соҳаларга оид қўлёзмаларнинг матнидан кейин келтирилган хотима қисми — кодикологияда колофон деб аталувчи қайдлардан топиш мумкин. Колофон котиб томонидан киритилган маълумотлар мажмуаси бўлиб, унда асарнинг номи, муаллифи, буюртмачиси, кўчирилган жойи ва санаси, шунингдек, котибнинг исми, айрим ҳолларда эса унинг касби ёки лавозими ҳам қайд этилади. Бу маълумотлар қўлёзмаларнинг тарихини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.

Abstract

Марказий Осиё халқларининг маданий-маърифий ҳаёти, адабиёти ҳамда илм-фаннинг турли соҳаларига оид ёзма мероси асрлар давомида турли ҳудудларда фаолият юритган котиблар томонидан кўчириб келинган. Котиблар асосан саройлар, кутубхоналар ва шахсий муҳитларда китобат ишлари билан шуғулланганлар. Улар томонидан яратилган қўлёзма мерос бугунги кунда жаҳон қўлёзма хазинасининг бебаҳо қисми сифатида эътироф этилади.

ЎзР ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланаётган манбалар устида олиб борилган тадқиқотлар китоб кўчириш ишлари фақат сарой ва кутубхоналарда эмас, балки таълим муассасалари ҳисобланган мадрасаларда ҳам кенг йўлга қўйилганини кўрсатди. Шу муносабат билан мутахассисларда: мазкур маълумотлар Марказий Осиёнинг қайси ҳудудларига, қайси даврларга ҳамда қандай мавзудаги асарларга тааллуқли, деган табиий савол туғилади.

References

Published

2026-07-02

How to Cite

МАРКАЗИЙ ОСИЁ МАДРАСАЛАРИДА КИТОБАТ ИШЛАРИ ХУСУСИДА. (2026). ZAMONAVIY TARAQQIYOT VA FAN: 21-ASR YONDASHUVLARI, 9(1), 54-56. https://conferns.com/index.php/ztf/article/view/2418