КОРРУПЦИЯГА ОИД ЖИНОЯТЛАР ТИЗИМИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ СОДИР ЭТИЛАДИГАН ПОРАХЎРЛИК ЖИНОЯТЛАРИ УЧУН ЖАЗО ТАЙИНЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Authors

  • Бердиев Сурур Кахрамонович Author

Keywords:

коррупция, порахўрлик, ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли активлар, электрон маблағлар, криптоактивлар, жазо тайинлаш, оғирлаштирувчи ҳолатлар, муқобил мусодара, жиноят қонунчилигини такомиллаштириш.

Abstract

Мазкур мақолада коррупцияга оид жиноятлар тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган порахўрлик жиноятлари учун жазо тайинлаш амалиётини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинган. Муаллиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йилдаги тегишли қарори ҳозирги кун талабларига жавоб бермаслигини таъкидлаб, пора предмети сифатида рақамли активлар ва электрон маблағларни эътироф этиш, шунингдек, автоматлаштирилган тизимлар, ботлар ёки рақамли платформа эгаларининг воситачилик мақомини ҳуқуқий жиҳатдан очиб бериш зарурлигини асослаб берган. Бундан ташқари, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб содир этилган порахўрлик қилмишини жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида Жиноят кодексининг 56-моддасига киритиш ва электрон пора предметини мусодара қилишда “муқобил мусодара” институтини жорий этиш каби қатор илмий-амалий таклифлар илгари сурилган. 

References

Published

2026-07-20

How to Cite

КОРРУПЦИЯГА ОИД ЖИНОЯТЛАР ТИЗИМИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ СОДИР ЭТИЛАДИГАН ПОРАХЎРЛИК ЖИНОЯТЛАРИ УЧУН ЖАЗО ТАЙИНЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. (2026). ZAMONAVIY TARAQQIYOT VA FAN: 21-ASR YONDASHUVLARI, 9(1), 301-319. https://conferns.com/index.php/ztf/article/view/2656