СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАРИ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ РОЛИ
Keywords:
Шунингдек суғурта бизнеси молия бозорининг муҳим ва ажралмас қисми бўлиб, ушбу секторда бизнес-жараёнларни амалга оширишнинг асосий воситаси пул оқимлари ҳаракати ҳисобланади. Пул оқимларининг самарали ҳаракати ва қайта тақсимланиши жами бизнеснинг қийматига боғлиқ. Шу муносабат билан суғурта бизнесининг қийматини баҳолашда ташкилотнинг пул оқимларининг шаклланишига алоҳида эътибор қаратилади.Abstract
Молиявий барқарорлик тушунчаси иқтисодиётнинг умумий ва шу билан бирга асосий терминларидан бири бўлиб, доимий равишда аниқлик киритишни талаб қилади. Чунки молиявий барқарорликнинг моҳиятини тўлиқ ва аниқ белгилаб олиш уни сон жиҳатидан аниқ ўлчаш ва унга самарали таъсир кўрсатиш имконини беради. Ҳозирги даврда шу тан олинганки, суғурталовчининг молиявий барқарорлигини аниқлаш масаласи – суғурталовчиларнинг ўзлари, уларнинг ҳамкорлари, суғурталанувчилар ва давлатнинг муаммоси.
Молиявий ресурслар суғурта ташкилотлари ихтиёридаги пул маблағлари бўлиб, улар жорий харажатлар ва суғурта хизматларини ривожлантириш учун хизмат қилади. Бундан ташқари, суғурта ташкилотларининг молиявий ресурслари молиявий мажбуриятларни бажариш ва ходимларнинг моддий таъминотини амалга ошириш учун ишлатилади.