КРИМИНАЛ СУБМАДАНИЯТНИНГ СПОРТ МУҲИТИГА ТАЪСИРИ
Keywords:
Криминал субмаданиятнинг таъсири, спорт муҳити, жанговар спорт клублари, уюшган жиноятчилик, куч ишлатар ресурс, кадрлар захираси, трансформациялашув, ёш спортчилар, куч маданияти, норасмий хулқ-атвор кодекси, кўча қонунлари, сохта биродарлик, деструктив мафкура, виктимологик профилактика, ҳуқуқий онг.Abstract
Ушбу мақолада криминал субмаданиятнинг спорт муҳитига, хусусан, жанговар спорт турлари вакилларига кўрсатаётган деструктив таъсири, унинг тарихий эволюцияси ҳамда трансформациялашув омиллари академик ва криминологик жиҳатдан таҳлил қилинган. Мақолада пенитенциар муассасаларга хос бўлган анъанавий жиноий субмаданиятнинг ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар фонида фуқаролик жамиятига ва спорт клубларига сизиб кириш механизмлари очиб берилган. Уюшган жиноий гуруҳлар томонидан спорт масканларидан “кадрлар тайёрлаш базаси” ва “куч ишлатар ресурс” сифатида фойдаланиш, шунингдек, ёш спортчилар онгида “кўча қонунлари”, “сохта биродарлик” ва зўравонликни оқловчи дунёқарашни шакллантириш жараёнлари ёритилган.
Тадқиқот якунида спорт муҳитини криминал омиллардан ҳимоя қилиш, спортчиларда мустаҳкам ҳуқуқий онг ва маънавий-ахлоқий иммунитетни шакллантириш ҳамда тизимли виктимологик-профилактик чора-тадбирларни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий хулосалар илгари сурилган.