ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ТЕЗКОР БЎЛИНМАЛАРИ ТОМОНИДАН ЁШЛАР ОРАСИДАГИ ГУРУҲИЙ ЖИНОЯТЛАРНИ ФОШ ЭТИШДАГИ АЙРИМ МУАММОЛАР

Authors

  • Тураев Эшон Амиджонович Author

Keywords:

ёшлар жиноятчилиги, тезкор бўлинмалар, гуруҳий жиноятлар, тезкор-қидирув фаолияти, уюшган жиноятчилик, рақамли излар, киберфирибгарлик, яширин молиялаштириш, хавала тизими, криптовалюта, умумижтимоий профилактика, криминологик портрет, жиноий уюшма, молиявий мониторинг, инновацион тактика

Abstract

Мақолада рақамлашиш ва глобаллашув шароитида ички ишлар органларининг тезкор бўлинмалари томонидан ёшлар ўртасидаги гуруҳий ва уюшган жиноятларни фош этишда юзага келаётган тизимли ҳамда ташкилий-услубий муаммолар комплекс таҳлил қилинган. Муаллиф томонидан норасмий ёшлар тузилмаларининг виртуал маконга ўтиши, яширин рақамли молиялаштириш ва муқобил тўлов тизимларидан фойдаланиши шароитида анъанавий тезкор-қидирув усулларининг самарадорлиги пасаяётгани асослаб берилган. Мақолада ёшлар жиноятчилигининг барвақт олдини олишда мажмуавий “умумижтимоий профилактика” тизимини қўллаш, замонавий рақамли изқуварлик механизмларини жорий этиш ҳамда жиноий уюшма фаолиятини молиялаштирувчи шахсларнинг жавобгарлигини назарда тутувчи Жиноят кодексига 242¹-моддани киритиш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар илгари сурилган.

References

Published

2026-09-14

How to Cite

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ТЕЗКОР БЎЛИНМАЛАРИ ТОМОНИДАН ЁШЛАР ОРАСИДАГИ ГУРУҲИЙ ЖИНОЯТЛАРНИ ФОШ ЭТИШДАГИ АЙРИМ МУАММОЛАР. (2026). ZAMONAVIY TARAQQIYOT VA FAN: 21-ASR YONDASHUVLARI, 11(1), 121-132. https://conferns.com/index.php/ztf/article/view/3325