МУМТОЗ МУСИҚА ОҲАНГЛАРИ АСОСИДА ЁШ АВЛОДНИ МАЪНАВИЙ – АХЛОҚИЙ ФАЗИЛАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ.
Keywords:
сарахбор, мақом санъати, мумтоз мусиқа, миллий руҳ, ўзбек халқ ижодиёти, мусиқа илми, иқтидор.Abstract
Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев 2020-йил 29-декабр куни Ўзбекистон халқига телевидение орқали қилган Мурожаатномасида 2022-йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилди. Аҳолимизнинг ёшлар қисми – бу албатта Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабаларидир. Ёшлар учун, уларнинг билим чўққиларини мукаммал эгаллашлари, бакалавр, магистратура ва докторантураларда ўқишларини давом эттиришлари учун зарур бўлган маблағ ажратилиши таъкидланди. ОТМларга кириш учун қабул имтихонларда Давлат грантларининг 25 фоизга оширилиши, эхтиёжманд оилалар фарзандлари учун квоталар, қизлар учун махсус стипендиялар, “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий давлатларга бориб таълим олиш ва яна бир қанча имтиёзлар яратилиши айтилди”.