ЯПОНИЯНИНГ ЭНЕРГЕТИКА СИЁСАТИ ВА СТРАТЕГИЯСИ: ЭНЕРГЕТИКА ХАВФСИЗЛИГИНИНГ СИЁСИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Keywords:
Бундай вазиятда, Япониянинг энергетика хавфсизлигини таъминлаш тиз謬мида четдан нефть импорти муҳим аҳамият касб этади. Бу эса, Япониянинг энергетика дипломатияси ва энер¬гетика стратегияси нефть етказиб берувчи давлатлар билан ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, янги муқобил энергия манбаларини вужудга келтириш ва шу орқали мам¬лакатнинг энергетика тизими хавфсизлигини таъминлаш, кутилмаган инқи¬розларнинг олдини олишга қаратилганлигини англатади.Abstract
Бугунги кунда Япония дунёнинг энг йирик нефть истеъмолчиларидан бири саналиб, АҚШ ва Хитойдан кейин учинчи ўринни эгаллайди. Мамлакатнинг импорт қилинадиган нефтга бўлган эҳтиёжи 99,7% ни, табиий газга бўлган эҳтиёж эса 96% ни ташкил этади. Муқобил энергия манбаларидан фаол фойдаланилишига қарамай, нефть мамлакатнинг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжининг 50% ни таъминлаб келмоқда. Япониянинг нефтга бўлган эҳтиёжининг 89% и Яқин Шарқ мамлакатларидан импорт қилинадиган нефть ҳисобига қондирилади. Мамлакатга асосий нефть етказиб берувчи давлатлар – Саудия Арабистони (28%), Бирлашган Араб Амирликлари (25%), Эрон (12%), Қатар (9%), Кувайт (7%)[1] саналади. Шунингдек, Япония йирик табиий газ импортёри, атом энергияси ишлаб чиқариш бўйича эса дунёда учинчи ўринни эгаллайди. Замонавий муқобил энергия манбаларининг япон энергия истеъмоли тизимидаги улуши бу борада эришилган қатор ютуқларга қарамай, ҳанузгача 1% дан ошмайди[2].